Линклар

Исроил шимолидаги Хадира бозорида ҳудкуш бомбачининг ўзини портлатиб юбориши натижасида 5 киши ҳалок бўлди.


Фаластин раҳбари портлашни қоралаб¸ мазкур ҳаракат Фаластин манфаатларига зид эканлигини таъкидлади.
Фаластиннинг музокарал бўйича расмийси Сойиб Эрекат ҳам портлашни қоралади:
"Биз Хадирадаги портлашни қоралаймиз ва биз илгариги вақтга қайтишни истамаймиз. Зўравонлик зўравонлик келтиради¸ ўқ-дорилар эса¸ ўқ-дорини. Бу бизнинг бошимиздан ўтган. Агар зўравонликлар тўхтатилмаса¸ бу исролликлар ва фаластинликлар учун жуда оғир кечади"¸ - деди Сойиб Эрекат
Исроил телевидениесига кўра¸ портлаш учун масъулиятни Исломий Жиҳод гуруҳи олган.
Шунингдек¸ бугун Тел Авивдаги хонадонлардан бирида бомба портлаши оқибатида 3 киши нобуд бўлди. 5 киши жароҳат олди. Портлаш сабаблари аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG