Линклар

Украина Бош Вазири Юрий Ехануров расмий сафар билан Ашхободга борди.


Сафардан мақсад Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов билан газ экспорти бўйича узоқ йиллик шартнома тузиш.
Украина делегацияси таркибида Ëнилғи вазири Иван Плачков ҳам бор. Томонлар икки кун мобайнида мазкур лойиҳа бўйича музокаралар олиб боради.
Шу ой бошларида Туркманбоши Украина билан газ экспорти борасидаги 25 йиллик шартнома фақат Россия билан келишилганидан сўнг¸ кучга киришни маълум қилган эди.
Туркманистон Украинага газни транзит йўл - Россия орқали узатади.
Ашхобод шунингдек¸ Киев¸ агар 2005 йилги газ экспорти учун қарзини тўламаса¸ 2006 йил газ узатишни тўхтатишини ҳам маълум қилди.
XS
SM
MD
LG