Линклар

Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом унинг мамлакати Эронга очиқдан-очиқ хатар сифатида қарашини айтди.


Қуддусда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказган матбуот анжуманида Шалом: “Теҳроннинг атом бомбаси устида ишлаëтгани аниқ”¸ - деди.
Бу баëнот Эрон президенти Махмуд Аҳмадиннажоднинг: “Исроил дунë харитасидан ўчирилиш керак!” - деган даъватига жаъвоб ўлароқ айтилди.
Теҳронда ўтган “Сионизмдан ҳоли дунë” номли анжуманда гапирар экан¸ Аҳмадиннажод Исроил билан муносабатларни яхшилашга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни рад этди.
АҚШ¸ Франция ва Германия ҳукуматлари Эрон президентининг бу баëноти хусусида ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG