Линклар

БМТ Бош Котиби Кофи Аннан донор мамлакатларни Покистонда юз берган зилзила қурбонларига кўмак беришга чақирди:


"Бугунги учрашувимиздан мақсад¸ қурбонлар сони ошиши ва янги азоб уқубатлар олдини олишдир. Ҳеч кимнинг зилзила юз беришини олдини олишга имконияти бўлмаган¸ аммо биз совиб бораëтган ҳарорат ва эпидемиялар¸ озиқ-овқат¸ сув ва бошпанасизликдан кўпаядиган янги қурбонлар олдини олишимиз мумкин"¸ - деди Кофи Аннан.
БМТнинг мазкур анжуман ўтказишидан мақсади зилзила қурбонларига ëрдам бериш учун сарфланиши режаланган маблағни 550 минг долларга етказишдир. Минглаб одамларнинг турли эпидемияга чалиниши ва унинг оқибатида нобуд бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлардан кейин хайрия пули 550 минг долларга кўтарилди.
8 октябр куни юз берган зилзила қурбонлари сони 54мингга етди. 75 мингга яқин одам жароҳат олган. 3 миллион одамнинг бошпанасиз қолгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG