Линклар

logo-print

Қорабулоқнинг санъаткор кампирлари


Жанубий Қозоғистондаги Қорабулоқ қишлоғида маҳаллий ўзбеклар фольклор дастаси 2001 йилда, Қозоғистон мустақиллигининг 10 йиллиги арафасида ташкил этилганди. Шунинг учун унда ўн нафар онахон фаолият кўрсатади.

Бироқ онахонларнинг бирортаси профессионал эмас. Ҳеч бирида санъат бўйича диплом ҳам йўқ. Шунга қарамай, ўтган беш йил давомида ўзбек онахонлари вилоятда анча яхши танилиб қолди. Улар “Тановор”, “Муножот”, “Дилхирож” каби мумтоз қўшиқларни, Хоразмнинг шўх яллаларини куйлайди, ўзлари рақсга тушади.

Кампирлар дастасини қорабулоқлик Мамлакат Султонова ташкил этган.

“Буларни фақат қўшиқ айтиш эмас, балки ёшларга насиҳат бериш учун ҳам тўплаганман. Уларнинг ҳаммаси энг намунали оилалардан чиққан аёллар. Улар бизнинг ўзбек урф-одатларини келажак авлодларга етказишда кўприк бўлади, деб ўйлайман”, - дейди М.Султонова.

Ҳозир чегара муаммолари боис, Қозоғистондаги ўзбекларнинг Ўзбекистондаги миллатдошлари билан алоқалари бирмунча сустлашган. Шундай бир шароитда қорабулоқлик онахонлар ўзбек миллий анъана ва урф-одатлари сақланиб қолиши учун ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG