Линклар

Жаҳон биринчилиги Тошкентга қайтмоқда


Феруза 26-27 ноябрь кунлари Тошкентда кураш бўйича 5-жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу йирик халқаро мусобақада етмишдан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиши кутиляпти.

Уюшма бош котиби Умид Ёқубовнинг айтишича, ҳозирча 56 мамлакат вакиллари чемпионатда аниқ иштирок этишини билдирган. Рўйхатга олиш муддати тугагунча қатнашчи давлатлар сони 70 дан ошиши кутиляпти. Жаҳон биринчилиги илк бор кураш қоидаларида белгиланган барча вазн тоифалари бўйича ўтади. Яъни эркаклар 60, 66, 73, 81, 90 ва 100 килограммгача, аёллар эса 48, 52, 57, 63, 70, 78, 87 килограммгача вазн тоифаларида куч синашади.

Кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ҳам 1999 йилда Ўзбекистонда ўтказилганди. Бу мусобақага нега яна Ўзбекистон мезбонлик қилаётгани сабаблари ҳақида тўхталган Халқаро кураш уюшмаси президенти Комил Юсуповнинг сўзларига кўра, сўнгги 2-3 йилда уюшмага 30 дан ортиқ янги федерация аъзо бўлиб кирган. Улар ҳали кураш ватанида бўлмаган. Бу давлатлар кураш ватанини кўриш иштиёқи борлиги учун навбатдаги чемпионатни Ўзбекистонда ўтказиш таклифи билан чиққан ва бу таклиф қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG