Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:53

Ўзбекистон газнинг экспорт баҳосини кўтарди


Феруза Ўзбекистон экспортга жўнатилаётган табиий газ баҳосини оширди. “Ўзтрансгаз” компанияси бу ҳолни жаҳон бозорида нарх-навонинг ўсиши билан изоҳламоқда ва бунга сиёсий тус бермаслик кераклигини таъкидлаяпти.

Экспортга жўнатилаётган табиий газ баҳоси 2006 йил 1 январдан бошлаб ҳозирги 42 доллардан 55 долларгача кўтарилади.

Ўзбекистондаги нефть ва газ соҳаси монополисти “Ўзбекнефтгаз” компанияси ахборот-таҳлил маркази эксперти Собир Турдиев бу ўзгаришга сиёсий тус бермаслик кераклигини, яқинда Ўзбекистон Қирғизистонга газ етказиб беришни тўхтатгани тўғрисидаги хабарлар ҳам “ўринсиз ва асоссиз” бўлганини таъкидлади.

Иқтисодчи Иброҳим Ҳакимовнинг фикрича ҳам ўзбек газининг экспорт нархи кўтарилиши асл иқтисодий сабабларгагина боғлиқ. Унинг бу фикрини сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев ҳам қўллаб-қувватлади.

“Ўзбекистон ўз иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун экспортга жўнатиладиган газ баҳосини оширишга ҳақли. Бунга жаҳон бозоридаги вазият ҳам имкон беради”, деди Т.Йўлдошев.

Жамиятшунос Комрон Алиев газ нархи ошишида иқтисодий сабаблардан ташқари сиёсий омиллар ҳам бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Унинг сўзларига қараганда, ҳозир Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини яхши деб бўлмайди. Ғарб давлатлари томонидан берилаётган молиявий ёрдамлар ҳам тўхтатиляпти. Ҳозир Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётган Россия эса молиявий кўмак кўрсатишга шошилаётгани йўқ.

Маълумотларга кўра, “Ўзтрансгаз”нинг айни қарорга келишига табиий газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш ва ташиш харажатлари кескин ошгани сабаб бўлган. Масалан, сўнгги вақтларда металл қувурлар нархи 30-40 фоиз кўтарилган ва ҳозир унинг бир тоннаси 1100-1200 доллар туради. Бунинг устига, жаҳон бозорида энергия манбалари баҳоси ҳам қимматлаб боряпти. Бундай шароитда Ўзбекистон нарх-навони бирдек ушлаб қола олмайди.
XS
SM
MD
LG