Линклар

Бишкекда Бош вазир Феликс Кулов истеъфоси талаби билан ўтаётган намойиш тўхтади.


Шанба кундан бери давом этиб келган оммавий норозилик намойиши иштирокчилари Бош вазир Куловни Парламент депутати Тиничбек Акматовнинг ўлимида айблаётган эди. Тиничбек Акматов ва унинг икки ёрдамчиси 20 октябр куни қамоқхона маҳбуслари исёнида ўлдирилган.
Шунингдек, бугун Бишкек касалхонасида Қирғизистон Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбари Икматулла Пўлотов вафот этди. У ҳам 20 октябр кунги маҳбуслар исёнида олган жароҳати туфайли ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG