Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияга қарши санкция қўлловчи резолюция лойиҳасини кўриб чиқмоқда.


Резолюцияга кўра, агар Сурия ҳукумати Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлими юзасидан халқаро терговда иштирок этишни рад этса, унга қарши санкция қўлланилади.
БМТ даги АҚШ вакили Жон Болтон бу борада шундай деди:
“Биз халқаро текширув гуруҳи кўрсатган алоҳида шахсларга нисбатан санкция қўллашни таклиф қилаяпмиз. Мен буни мантиқий чора, деб ўйлайман. Шу боис, резолюция лойиҳасини яхшилаб ўрганиб чиққанидан сўнг, Россия ҳам уни маъқуллайди, деб кутаяпмиз”.
Айрим ғарб давлатлари Сурия ҳукумати ва унинг Ливандаги иттифоқчиларини Ҳаририй ўлимига алоқадорликда айбламоқда. Расмий Дамашқ ва Байрут эса барча айбловлар мутлақо сиёсий мақсадларни кўзлайди, деб таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG