Линклар

logo-print

Кобул ҳукумати Толибонлар ҳаракатига алоқадорликда айбланаётган 14 фуқаронинг Покистондан Афғонистонга экстрадиция қилинишини қўллаб-қувватлади.


Бу борада Афғонистон Ички ишлар вазирлиги расмийси бундай маълум қилди:
“Покистон ҳукуматининг бу ҳаракати икки давлат ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик муносабатларига яққол далил. Бу ҳаракат Кобул ва умуман, жаҳон ҳамжамиятининг террорга қарши кураш ҳамда демократик Афғонистонда қонун устиворлигини таъминлаш жараёнини қўллаб-қувватлашдир”.
Покистондан Афғонистонга жўнатилаётганлар орасида бир вақтлар Толибонлар ҳукуматининг собиқ расмийси бўлган Латиф Ҳакимий ҳам бор.
XS
SM
MD
LG