Линклар

Исроил ҳукумати расмийлари Эронни БМТ сафидан чиқариб юборишга чақирмоқда.


Исроил расмийларига кўра, бу Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг Исроилни йўқотиб юбориш керак, деган баёнотига муносиб жавоб бўлади.
Исроил Бош вазири ўринбосари Шимон Переснинг таъкидига кўра, қайсидир давлат БМТ таркибида туриб, унинг таркибидаги иккинчи бир давлатнинг йўқотилишини таклиф қилиши — бу БМТ тарихидаги дастлабки ҳолатдир.
Ғарб давлатлари Эрон президентининг бу баёнотини кескин қораламоқда.
Хусусан, АҚШ Давлат департаменти расмийси Шон Маккормак бу борада шундай деди:
“Менинг фикримча, алоҳида баёнотлар, мақсадлар орқали Эрон режимининг асл мақсадини ҳамма англай бошлади. Ва бу борада, бизнинг, бутун дунё ҳамжамиятининг хавотири ҳам тобора тушунарли бўлмоқдаки, расмий Теҳрон ўз олдига аниқ мақсад қўйган — бу ядровий қуролга эга бўлишдир”.
Эрон президенти баёнотини қораловчи давлатлар, шунингдек, Британия, Германия, Испания, Канада, Франция ва Исроил бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG