Линклар

Исроил Бош вазири Ариэл Шарон фаластинликлар томонидан ўтказилган зўравонликларга қарши Исроил жавоби ўта кескин бўлиши мумкин, деб баёнот берди.


Унга кўра, Фаластин мухторияти ҳукумати террорга қарши қатъий чора қўллаётгани йўқ.
“Биз кенг кўламли террорга қарши ҳарбий ҳаракат олиб боришга қарор қилдик. Биз ҳар қандай шароитда ҳам террорга тоқат қилмаймиз. Ҳарбий ҳаракатлар террорчилик ҳужумларига нуқта қўйилмагунга қадар давом этади”, — деди Исроил Ташқи ишлар вазири Ариэл Шарон.
Бугун тонгда Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрига кириб борди. Бунда отишма содир бўлди ва улар “Ислом жиҳоди” маҳаллий гуруҳи етакчисини қўлга олганини хабар қилмоқда.
Ўтган тунда эса Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасини ҳаводан ўққа тутди. Уларга кўра, бу ҳужумлар Ғазодан туриб Исроил ўққа тутилмаслиги учун қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG