Линклар

БМТ Покистонда рўй берган кучли зилзиладан азият чеккан аҳоли хусусида чуқур ташвиш билдирмоқда.


БМТ Озиқ-овқат дастури матбуот вакили Давид Оррга кўра, ҳозирда 2,3 миллион аҳоли ёрдамга мухтож. Чоршанба куни Покистонга ёрдам кўрсатиш бўйича уюштирилган донор давлатлар анжуманида 500 миллион доллар ҳажмида ёрдам ваъда қилинди. Аммо унинг асосий қисми узоқ-муддатли қайта қуриш ишларига сарфланиши мўлжалланган. Анжуманда ҳозирги эҳтиёж учун етарли маблағ тўпланмагани боис пайшанба куни БМТ расмийлари бошпанасиз қолган тоғли минтақа аҳолисига зарурий ёрдам ташиётган вертолётлар бир неча кундан кейин парвоз қилмаслиги мумкинлигини билдирди.
Покистонда 8 октябр куни рўй берган кучли зилзила оқибатида 57 минг одам нобуд бўлган, 75 минг одам жарохатланган.
XS
SM
MD
LG