Линклар

logo-print

Бишкекнинг Биринчи Май туман судида жиноят олами номдори, яъни криминал олами авторитети, деб ном чиқарган Риспек Аҳматбаев устидан суд бошланди.


Аҳматбаев ва яна етти шахс 2004 йил 5 май куни милиция полковниги Чинибек Алиевни ўлдирганликда айбланяпти. Аҳматбаев Озодлик радиоси мухбирига суд ўзига қўйилаётган айбловдан оқлашига ишонишини айтди:
“Менимча, суд яхши натижа билан тугайди. Мен ўзимга қўйилган айбловларни бўйнимга олганим йўқ. Менинг гуноҳим йўқ ”.
Даъвогар ва унинг адвокати судга келмагани сабабли суд йиғилиши 9 ноябрга қолдирилди.
Риспек Аҳматбаевнинг акаси Қирғизистон парламенти аъзоси Тынычбек Ахматбаев 20 октябр куни қамоқхонада кўтарилган исён пайтида отиб ўлдирилган эди. Риспек акасининг ўлдирилишида Бош вазир Феликс Қуловни айблаган. Қулов эса бу айбловни рад этган.
XS
SM
MD
LG