Линклар

logo-print

Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида Исроилга қарши намойиш бўлди.


Давлат томонидан уюштирилган намойишда ўн минглаб эронлик, жумладан Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам қатнашди. Бу намойишлар Эронда ҳар йили нишонланадиган ал-Қудс, яъни Қуддус шаҳри ҳамда фаластинликлар билан бирдамлик куни муносабати билан ўтказилди. Чоршанба куни президент Аҳмадинажод “Исроил дунё харитасидан ўчириб ташланиши керак” деган эди. Унинг бу баёноти халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланди. Исроил ҳукумати эса Эроннинг БМТга аъзолигини тўхтатиш керак, деган таклифни олдинга сурди.
XS
SM
MD
LG