Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш вице – президент Дик Чейни маслаҳатчиси бўлган Льюис Либби атрофидаги можарони "ўта жиддий" деб атади.


Либби жума куни ёлғон кўрсатма берганликда айбланган ва шундан сўнг лавозимидан истеъфо берган эди. У Марказий развдка бошқармаси ходими ҳақдаги маълумотни матбуотга ошкора қилганликда айбланмоқда. Марказий разведка ходими номини ошкор этиш АҚШда жиноят ҳисобланади. Агар Льюс Либбига қўйилаётган айблар исботини топадиган бўлса у 30 йилгача озодликдан махрум этилиши ва йирик миқдорда жаримага солиниши мумкин. Либбининг ўзи унга қўйилаётган айбловни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG