Линклар

Бугун Бағдод яқинида ичига бомба ўрнатилган автомобил портлади.


Оқибатда 20 одам нобуд бўлган. Сўнгги уч кун ичида Ироқда саккиз Америка аскари ҳалок бўлди. АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, бугун Бағдод шимоли ва жанубида рўй берган айри кўринишдаги портлашлар оқибатида уч Америка ҳарбийси ҳаётдан кўз юмган, тўрт нафари яраланган. Пайшанба куни эса Ироқда беш нафар Америка ҳарбийси ҳалок бўлгани абар қилинганди. Ироқда ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери 2000дан зиёд Америка аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG