Линклар

Янги сўров натижаларига кўра¸ АҚШ аҳолисининг президент Жорж Бушга нисбатан ишончи камайиб бормоқда.


Сўровда қатнашган 600 кишидан фақатгина 39 фоизи Буш фаолиятига ижобий баҳо берган. Ўтган ойда ўтказилган сўровда эса¸ бу рақам 42 фоизни ташкил этган эди.
58 фоиз одам Оқ Уй раҳбарининг олиб бораëтган сиëсатидан норозилигини айтди.
Мазкур сўров натижалари АҚШ вице–президент Дик Чейни маслаҳатчиси бўлган Льюис Либби атрофидаги юз берган можаролардан сўнг эълон қилинди.
Либби адолатни юзага чиқаришга тўсқинлик қилганлик, ёлғон баёнот тарқатганлик¸ судда ёлғон гувоҳлик берганликда ва Марказий разведка бошқармаси ходими ҳақидаги маълумотни матбуотга ошкора қилганликда айбланмоқда. Марказий разведка ходими номини ошкор этиш АҚШда жиноят ҳисобланади. Агар Льюс Либбига қўйилаётган айблар исботини топса¸ у 30 йилгача озодликдан махрум этилиши ва унга нисбатан йирик миқдорда жарима солиниши мумкин. Либбининг ўзи унга қўйилаётган айбловни инкор этмоқда.
Буш рейтингининг тушиб кетганлигига ëнилғи нархининш ошгани ва Катрина довулидан кейинги ҳоллар ҳам сабаб этиб кўрстилмоқда.
XS
SM
MD
LG