Линклар

Муқаддас Макка шаҳрини қўриқлаëтган полиция ходимларидан бири қуролланган икки номаълум шахс томонидан ўлдирилгани хабар қилинди.


Гувоҳларга кўра¸ полиция ходимлари қуролланган шахслар ҳаракатланаëтган машинани тўхтатиб¸ унинг ҳужжатларини текшираëтганида машина ичидагилар полицияга қарата ўқ отган.
Иккинчи полиция ходимига шикаст етмаган. Ҳужумчилар ҳодиса юз берган жойдан қочишга муваффақ бўлган.
Қуролланган шахсларни қидирув ишлари давом этмоқда.
Макканинг ўзида зиëратчларнинг хайрия ëрдамини олаëтган пайтда улардан 7 нафари одамлар оëғи тагида қолиб кетиб¸ ҳалок бўлгани айтилади. 17 нафар зиëратчининг хайрия ëрдамини олиш чоғида жароҳат олгани айтилади.
Айни пайтда 1 ярим миллион мусулмон Макка шаҳрида йиғилиб¸ Саудия расмийлари билан Ийд Рамазон байрамини нишонлаш учун йиғилган.
XS
SM
MD
LG