Линклар

Эрон Президенти Маҳмуд Ахмадиннажот унинг “Исроил дунë харитасидан ўчириб ташланиши керак”, деган чиқиши янгилик эмаслигини таъкидлади.


Басийда милиция ходимларига гапирар экан¸ президент у айтган гаплар Эроннинг Исроилга нисбатан олиб борган сиëсатининг сўнгги 17 йили аксидир¸ деди.
Ахмадиннажот Исроилга нисбатан қўллаган иборасини яна қайтармаган бўлсада¸ аммо Ислом олами учун Исроил давлатини тан олиш кечириб бўлмас жиноятлигини таъкидлади.
Франс Пресс ахборот агентлигига кўра¸ Аҳмадиннажотнинг бу галги сўзлари унинг ўтган галги қилган чиқиши аҳамиятини бир оз бўлсада¸ сусайтиришга қаратилган.
Теҳрон ядровий дастурига тўхталар экан¸ Эрон уранни бойитиш ишларини музлатмаслигини маълум қилди.
”Гарчи¸ мамлакатнинг олдинги ҳукумати уранни бойитиш ишларини кўнгилли равишда тўхтатган бўлсада¸ биз ушбу қарорни нотўғри¸ деб ҳисоблаб¸ Ғарб мамлакатлари ядровий дастуримизни олиб боришда ҳалақит бераяпти¸ деб ҳисоблаймиз”¸ - деди Аҳмадинажот.
XS
SM
MD
LG