Линклар

logo-print

Ҳиндистон полицияси Деҳлида юз берган 3та даҳшатли портлаш сабабларини аниқламоқда.


Портлаш 61 нафар одам ўлимига сабаб бўлиб¸ 100 нафар одамга жароҳат етказди.
Бош Вазир Манмухан Сингҳ мамлакатда нишонланиши кутилаëтган иккита байрам хиндларнинг Дивалу ва мусулмонларнинг Ийд рамазонидан олдин юз берган портлашларда террорчиларни айблади:
"Мен одамларни турли миш-мишларга ишонмаслигига¸ ваҳима қилмаслигига ҳамда тинчланишига чақираман. Ҳукумат жамоат тартибини сақлаш ва террорчиларни мағлуб этиш учун тегишли чораларни кўради"¸ - деди Манмухан Сингҳ.
Айни пайтда Ҳиндистон пойтахти Деҳлида фавқулотда вазият эълон қилинган. Портлашга алоқадорликда гумон қилиниб¸ 20га яқин одам қўлга олинган.
Расмийлар портлашлар ортидагилар ҳақида гапиришга шошилмаяпти.
Аммо телевидениега кўра¸ илгари номи ҳеч қаерда эшитилмаган Кашмир жанггарилар гуруҳи портлаш учун масъулиятни ўз бўйнига олган.
Дунë жамоатчилиги Деҳлидаги портлашларни қоралади.
XS
SM
MD
LG