Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:47

Таътимаган таваллуд санаси


Шайбон 31 октябрь “Би-Би-Си” радиосининг ўзбек хизмати учун эътиборли сана. Бундан 11 йил илгари айни шу санада радио ўзбек тилидаги эшиттиришларини эфирга узата бошлаган эди.

Радионинг ўзбек хизмати “таваллуд куни”ни йўқотиш билан қарши олди. Яъни радионинг Тошкент бюроси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Ўзбек тингловчилари радионинг бу қароридан таажжубга тушмоқда.

“Радиодаги чиқишларни интиқлик билан кутар эдик. “Би-Би-Си” зулмдан эзилган ҳар бир ўзбекнинг синган кўнглига бироз бўлса-да, умид бахшида этарди. Буюк Британиянинг собиқ элчиси Крейг Мюррей бундан икки йил илгари Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилгач, радионинг Тошкент бюроси тазйиқ остида қолиб келаётган эди. Бу тазйиқ Андижон воқеаларидан кейин янада авж олганди”, - дейди радиотингловчилардан бири Мўътабар Аҳмедова.

Ҳақиқатан ҳам К.Мюррейнинг ўша нутқи анча ёрқин бўлганди.

“Энг катта муаммолардан бири, одамларда умид йўқолган, улар биладики, вазият ёмонлашиб бормоқда, ҳеч қандай эркинлик йўқ, оддий одамлар тобора қашшоқлашмоқда, аммо газеталарда улар жаннатда яшаётгани ҳақидаги ахборотларни кўрмоқда”, - деганди эндиликда собиқ элчи.

К.Мюррей Ўзбекистон демократик давлат эмаслиги, бундай давлат бўлишига ҳозирча умид ҳам йўқлигини таъкидлаганди.

“Ўзбекистонликлар бошқалардан аҳмоқроқ эмас, улар ҳам бошқалар каби озодликни севади”, - деганди элчи.

Адабиётшунос Раҳимжон Раҳматнинг айтишича, “Би-би-Си” радиоси ўз тингловчиларини Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги кўпгина рост маълумотлар билан таъминларди. Жамият учун эса тўғри маълумотлар етказиб турувчи ахборот манбаи жуда ҳам зарур. Зеро, жамиятни шу жамият ҳақидаги рост маълумотлар ривожлантиради. Ҳаққоний маълумотлар қанча кам бўлса, жамият шунчалик инқирозга ботиб боради.
XS
SM
MD
LG