Линклар

logo-print

Носир Зокирга янги айблов эълон қилинди


Шайбон

“Озодлик” радиосининг айни пайтда олти ойлик қамоқ жазосини ўтаётган мухбири Носир Зокирга Наманган вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси томонидан янги айблов эълон қилинди.

Бу ҳақда унинг адвокати Алишер Эргашев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Носир Зокирни айбдор деб топган Наманган шаҳри жиноят ишлари суди қарори юзасидан аппеляция ва назорат тартибида берилган шикоятлар қониқтирилмади. Айни пайтда бу иш юзасидан Олий судга шикоят киритилган.

“Шу шароитда бизга маълум бўлдики, Наманган вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси тергов бўлими томонидан Н.Зокирга Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон президентини ОАВ орқали ҳақорат қилиш ва туҳмат ёғдириш) бўйича айблов эълон қилинган. Бу ҳолат бўйича ҳозир тергов якунланди. Биз бу айбни асоссиз топиб, жиноят ишини бекор қилиш ҳақида илтимоснома киритдик. Илтимоснома кўриб чиқиляпти”, - деди А.Эргашев.

Адвокатнинг сўзларига қараганда, дастлаб тергов ҳибсхонасида Н.Зокир ахлоқи яхши бўлмаган кишилар билан бир хонада сақланган. Кейин унинг ҳамхоналари ўзгартирилган. Н.Зокир ўзининг сақланиш ҳолатидан шикоят қилмаган. Яқинда у вилоят миллий хавфсизлик бошқармаси тергов ҳибсхонасига ўтказилган. Бу ерда унга нисбатан қўпол муомала, маънавий ёки жисмоний тазйиқлар йўқ.
XS
SM
MD
LG