Линклар

logo-print

Озарбайжон ҳарбий суди мамлакат аскарини 14 йилга қамоқ жазосига ҳукм этди.


Заур Вейисов Арманистон билан махфий алоқа қилганликда айбланмоқда.
Вейисов ўтган йили Арманистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўғирлаб кетилишидан аввал Озарбайжоннинг шимоли-ғарби Товузда хизмат қилган эди.
Прокурорга кўра¸ Вейисов Арманистон ҳарбийларига муҳим маълумот бергач¸ қўйиб юборилган. У 2005 йил июнида қўлга олинган эди.
Озарбайжон ва Арманистон бир неча йиллардан буëн Тоғли-Қорабоғ юзасидан тортишиб келади.
XS
SM
MD
LG