Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга кўра¸ унинг мамлакати 2012 йилга келиб газ ва нефт экспорти бўйича дунëнинг энг етакчи 10та мамлакати сафидан жой олади.


Бу ҳақда президент Остонада ўтган Қозоқ Савдо Уюшмаси Федерациясининг 21- йиғилишида айтди:
"2012 йилга келиб Қозоғистон газ ва нефт экспорти бўйича дунë мамлакатлари орасида кучли 10ликдан жой олиши керак. Шунингдек¸ ишлаб - чиқариш саноати икки бараварига кўпайиш керак¸ нефт ва газ секторлари ва уларни қайта ишлаш айни мақсадни амалга ошиши учун омил бўлади"¸ - деди Назарбоев.
Президент шунингдек¸ давлат ишида ишлайдиганлар маоши ҳам ошишини айтди.
Назарбоевга кўра¸ фан ва таълим соҳасини ривожлантириш учун унга сарфланадиган маблағ 3 баробарга ошади.
Қозоғистондан олинган бошқа бир хабарда¸ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти мутахассислари жуда кучли портловчи модда - ракета ëнилғисини қайта ишлаш учун Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарини бошлагани айтилади.
Мазкур сафар ташкилотнинг заҳарли моддаларни йўқ қилиш учун техник ва молиявий таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Олма-отада амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG