Линклар

logo-print

Бош қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Хюман Райтс Вотч ташкилоти Озарбайжон 6 ноябрга белгиланган парламент сайловларини эркин ва адолатли ўтказишга тайëр эмаслигини билдирди.


Сайлов олди чоп этган 30 варақли баëнотида Хюман Райтс Вотч расмий Бокуни мухолифат вакиллари ва уларнинг тарафдорларига таҳдид солаëтганликда танқид қилади.
Гуруҳга кўра¸ ҳибсга олинишлар¸намойиш ўтказишни ман этиш¸ калтакланиш ва давлатга қарашли оммавий ахборот воситаларига ëн босиш овоз бериш жараëни одилона ўтишига халақит беради.
Баëнот ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиë бўлими директори Холли Картнер сўзларидан иқтибос келтирар экан¸ “Озарбайжоннинг сайловлар тарихидаги адолатсиз ва зўравонлик даври яна қайтарилишига таҳдид солмоқда“¸ дейилади унда.
Картнер шунингдек¸ айни вақтдаги вазият норозилик намойишчилари орасида кўплаб қон тўкилишларга сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
2003 йилги президентлик сайловларида шундай ҳодиса қайд этилганди.
Хюман Райтс Вотч¸ шунингдек¸ Озарбайжондаги сайловларда фирибгарлик ҳолати юз берса¸ АҚШ унга нисбатан етарли чоралар кўришига шубҳа билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG