Линклар

logo-print

Душанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Харири ўлими сабабларини ўрганаëтган махсус комиссия билан тўлақонли ҳамкорлик қилиши кераклиги¸ акс ҳолда унга нисбатан санкция қўлланилиши ҳақидаги резолюция маъқулланди.


АҚШ¸ Франция ва Британия мазкур резолюция ҳаммуаллифлари ҳисобланади.
Россия ва Хитой эса¸ ҳар қандай санкция қўлланилишига қаршилик билдирмоқда.
Якшанба куни Ню Йоркда қилган чиқишида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Кремлнинг мазкур масала юзасидан хавотири ҳисобга олинишига умид билдирган эди:
"Жиноий ишни ўрганиш жараëнини халқаро алоқалар билан аралаштириш тўғри эмас. Айни ҳаракат бугун Хавфсизлик Кенгаши фаолиятида кўзга ташланмоқда. Биз бу борада ташкилотнинг доимий аъзолари билан учрашиб¸ ўз хавотирларимизни билдирдик"¸ - деди Сергей Лавров.
БМТ текширув гуруҳи ўз ҳисоботида Ливан бош вазирининг ўлимида расмий Дамашқ ва Байрутнинг қўли борлигини эълон қилган эди.
Сурия эса¸ ушбу иддаоларни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG