Линклар

Ҳиндистон Бош Вазири Манмухан Сингҳ шанба куни Деҳлида юз берган 3та даҳшатли портлашлар ортида ҳорижликлар қўли борлигини маълум қилди.


Сингҳ 60 киши ўлимига сабаб бўлган портлашга айнан қайси мамлакат алоқаси борлиги ҳақида айтмади.
Бундан сал аввалроқ Ҳиндистон раҳбари Покистон президенти Парвез Мушарраф билан телефон орқали алоқага чиқиб¸ унга Покистон халқаро террорга қарши курашади¸ деган ваъдасини эслатди.
Исломободда журналистларга гапирар экан¸ Мушарраф даҳшатли портлашларни қоралади ва Покистон мазкур портлаш саабларини аниқлашда тўла-тўкис ҳамкорлик қилишини айтди.
Айни пайтда Деҳлида фавқулотда вазият эълон қилинган. Шаҳарда қидирув ишлари давом этмоқда. Бир неча киши сўроққа тортилиш учун қўлга олинган.
Шу пайтгача номи ҳеч қаерда эшитилмаган “Кашмир жанггарилари” гуруҳи портлаш учун масъулиятни ўз бўйнига олди. Аммо мутахассислар¸ даҳшатли ҳодиса ортида Покистонда жойлашган “Лашкари Тойиба” дан гумон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG