Линклар

logo-print

Қозоғистонлик ўзбекларнинг кўпчилиги Н.Назарбоевга овоз бермоқчи


Озодбек Қозоғистонда 4 декабрда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этаётган беш номзод ўртасидаги кураш тобора кучайиб бормоқда. Номзодлар сайловолди кампаниясини авж олдирган.

Айни кунларда Жанубий Қозоғисон вилояти маркази Чимкент шаҳрида ҳар қадамда президентликка номзодларнинг шиорлари, суратларини учратиш мумкин. Улар орасида амалдаги президент Нурсултон Назарбоевни қўллаб-қувватлашга қаратилган тарғибот воситалари кўплигини кузатиш мумкин.

Шундай шароитда мухолифатдан номзоди кўрсатилган “Адолатли Қозоғистон учун” ҳаракати етакчиси Жармахон Туяқбойнинг тарафдорлари кўнгилдагидек тарғибот олиб боришга тўсиқлар бўлаётганини маълум қилмоқда.

Номзоднинг сайловолди штаби мувофиқлаштирувчиларидан бири Асқар Жумақуловнинг билдиришича, штаб аъзоларига турли кўринишдаги тазйиқлар кучайиб бормоқда. Ж.Туяқбойни қўллаб имзо чеккан кишилар эса маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан турли таҳдидларга учраган. Полиция ва прокуратура вакиллари уларни қўрқитганлик ҳолатлари қайд этилган. Ж.Туяқбойнинг ишончли вакили Серикбўлсин Абдилдин чимкентликлар билан учрашувга келганида маҳаллий ҳокимият ғаламислик ҳаракатлари уюштиришга ҳаракат қилган.

A.Жумақуловнинг айтишича, “Адолатли Қозоғистон учун” ҳаракати фаолларининг ҳар бир қадами ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назорат қилинмоқда. Уларга пўписа ва дағдаға қилиш ҳолатлари ҳам кузатиляпти.

“Адолатли Қозоғистон учун” ҳаракатининг Чимкент шаҳридаги штаби аъзоси Бек Утеров ҳукуматни одамларда Ж.Туяқбойга қарши салбий муносабат уйғотишда айблади.

“Ж.Туяқбой Чимкентга келганига у жойлашган бино ўраб олиниб, тартибсизликлар уюштирилди. Амалдаги ҳукумат демократик кучларга, хусусан, Ж.Туяқбой тарафдорларига қарши тазйиқларни тўхтатишни хаёлига ҳам келтираётгани йўқ”, - деди Б.Утепов.

Б.Утепов сайлов адолатли ўтишида халқаро кузатувчиларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлади.

Маҳаллий кузатувчилар вилоятда истиқомат қилаётган ўзбекларнинг аксарияти амалдаги президенти Н.Назарбоев номзоди учун овоз беришга тайёрлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG