Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:03

Ғарб шаънига навбатдаги эътирозлар


Феруза Ғарб давлатлари ўз сиёсатига юрмаган давлатларга тазйиқ ўтказишни бошлайди ва бу тазйиқнинг сўнгги нуқтаси шу мамлакатда тузумни ағдариш бўлиши мумкин. Андижон воқеалари айнан шу ғаразли ниятлар орқасидан уюштирилган.

31 октябрь куни “Ўзбекистон” телеканалида Ғарб давлатларининг Ўзбекистонга муносабатини таҳлил қилишга бағишланган кўрсатувда “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов шундай деди.

Бу кўрсатувни Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши жазо чораларини кучайтиришга қаратилган резолюциясига муносабат сифатида қабул қилиш мумкин. Расмий Тошкент эса бу масалага аниқ муносабатини ҳалигача баён қилгани йўқ.

“Булар (Ғарб давлатлари) ўзларига қулоқ соладиган, чизиғидан чиқмайдиган ҳукуматни жуда хоҳлайди”, - деди С.Остонов.

Кўрсатувда иштирок этган бошқа сиёсатдонлар ҳам С.Остоновнинг фикрларини қўллаб-қувватлади ва Ғарб ўзига ёқмаган мамлакатларга қарши турли санкция ва эмбарголар қўллаш ҳаракатларини бошлашини қўшимча қилди.

Расмий Тошкент тутган йўлни қўллаб-қувватлаётган бу каби чиқишлар мамлакатдаги сиёсий фаол фуқароларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти. Хусусан, Демократик ташаббуслар маркази раҳбари Искандар Худойберганов Ўзбекистон марказий телеканалида намойиш этилган кўрсатувдаги айни эътирозларга қўшилмади.

“БМТ ва ЕИ ўз устави асосида иш тутмоқда. Ўзбекистон билан алоқаларга эга бу ташкилотларнинг санкция қабул қилишга ҳаққи бор. Шунинг учун улар тутаётган йўлга қандайдир “тазйиқ” ёки “ўз сиёсатини юргизиш” каби таърифлар бериш нотўғри”, - деди И.Худойберганов.

Унинг фикрича, Ўзбекистон Андижонда бўлган воқеани ошкор қилмоқчи эмас. Бу шароитда Ғарб душман қилиб кўрсатилса, халқни алдаш осон бўлади.

Мустақил кузатувчи Шароф Убайдуллаевнинг таъкидлашича, маҳаллий сиёсатчиларнинг марказий телеканал орқали чиқишини ЕИнинг санкциялари ёки Андижон воқеалари юзасидан Ғарбга билдирилган расмий баёнот сифатида қабул қилиш мумкин. Зеро, бу кўрсатувдаги эътирозлар Ўзбекистон президенти девонига боғлиқ кишилар тилидан янграган.
XS
SM
MD
LG