Линклар

Бугун Ироқ ҳукумати ва АҚШ расмийлари Рамазон ҳайити муносабати билан Абу Ғрайб қамоқхонаси тутқуни бўлган 565 махбусни озод этди.


Ўтмишда одам ўғирлаш, ўлдириш каби қўпол жиноятлар содир этган махбуслар бу рўйхатга кирмаган. Бағдод ғарбидаги АҚШ кучлари назоратида бўлган Абу Ғрайб қамоқхонасида махбуслар қамоқхона нозирлари тарафидан таҳқирланаётгани акс этган суратларнинг матбуотда пайдо бўлиши катта жанжалга сабаб бўлган эди. АҚШ расмийларининг даъво қилишларича ҳозир Абу Ғрайбда вазият анча яхши.
XS
SM
MD
LG