Линклар

Ироқнинг Басра шаҳрида бугун ичига бомба ўрнатилган автомашина портлатилгани оқибатида камида 20 одам нобуд бўлган, ўнлаб одам яраланган.


Портлаш шаҳарнинг энг гавжум қисмида рўй берди. Талофатлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда. Сўнгги икки кун ичида Ироқда етти нафар Америка ҳарбийси нобуд бўлди. АҚШ қўмондонлиги остидаги халқаро кучларнинг Ироқда бўлиш муддати шу йил оҳирида тугаши керак. Ироқ ҳукумати халқаро кучларнинг мамлакатда бўлишини яна бир йилга узайтиришни сўраб Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат этган.
XS
SM
MD
LG