Линклар

Туркманистон президенти Сапармурат Ниязов мамлакат бош вазири ўринбосари Гуйичназар Тачназаровни лавозимидан бўшатди.


Тачназаров айни пайтда Туркманистон нефт-газ саноати вазири лавозимида ҳам ишлаб келаётган эди.
"Ишингни уддалай олмадинг. Давлат вазири сифатида ҳамма ишни барбод қилдинг. Оқибатда жиддий камчиликлар юзага келди. Шу сабаб сени бўшатаман", - деди Сапармурат Ниязов.
Туркманистон президенти Гуйичназар Тачназаровни давлат хазинасидан миллионлаб долларларни ноқонуний ўзлаштирганликда айблади ва бу юзадан жиноий иш қўзғотилганини ҳам айтди. Тачназаров ўрнига Ниёзов Атамурат Бердиевни бош вазир ўринбосари этиб тайинлаган.
XS
SM
MD
LG