Линклар

logo-print

Бир қанча киши ўлимига сабаб бўлган зўравонликлардан сўнг Қирғизистон қамоқхоналарида вазият тинчиган.


Бу ҳақда Қирғизистон расмийлари маълум қилди. Бугун Бишкек яқинидаги 31инчи қамоқхонада 20 махбус, жумладан жиноий тўда раҳбарларидан бири Азиз Батукаевни бошқа жойга кўчириш бошланганида тартибсизликлар юзага келган. Жалолобод ва Чуй вилоятларидаги бир неча камокхоналарда ҳам махбуслар исён кутарган. Адлия вазири Марат Кайиповнинг айтишича қамоқхоналарда вазият изига тушган.
"Жалолободдаги ва бошқа, 16инчи, 3инчи ва 27инчи колонияларда вазият тинчиб қолди. Буларнинг бари Батукаев иши. У телефон орқали буйруқ берган", - деди Кайипов.
Қирғиз расмийларига кўра, қамоқхонада тартибсизликларни бостириш пайти тўрт нафар махбус ҳалок бўлган, яна тўрт нафари жароҳат олган. Аввалроқ Қирғиз матбуоти қамоқхонадаги тартибсизликлар пайти 20дан зиёд одам ҳалок бўлгани ҳақда хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG