Линклар

Хьюман Райтс Уотч Санжар Умаров тақдири юзасидан ташвиш билдирди.


"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Умаров 10 кун аввал Тошкентда молиявий айбловлар билан хибсга олинган эди. Аммо, унинг коалициядошлари Санжар Умаров сиёсий сабабларга кўра қамоққа олинганини айтишган. Қамоққа олинганидан икки кун ўтиб Умаров хибсхонада таниб бўлмас холатда бўлгани ва унга нисбатан психотроп моддалар қўлланган бўлиши мумкинлиги айтилганди. Ҳозирга қадар, Ўзбекистон ҳукумати Санжар Умаров холати юзасидан изоҳ бермади. Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Умаров қийноққа солиниши ёки аллақачон қийноққа солинган бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
XS
SM
MD
LG