Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:16

Нодира Ҳидоятова Москвада матбуот анжумани ўтказди


Басира Агар Ўзбекистонда ҳокимият ўзгарса, мамлакат яна АҚШ томон юз буриши мумкин. Бу эса Россиянинг Марказий Осиёда ўз таъсири ва нуфузи йўқолишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

2 ноябрь куни Москвада матбуот анжумани ўтказган “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова шундай фикр билдирди.

Дастлаб Н.Ҳидоятова коалиция раҳбари Санжар Умаровнинг ҳибсга олиниши тафсилотлари ҳақида тўхталди ва унинг тақдирига жамоатчилик аралашувини исташини таъкидлади.

Н.Ҳидоятова матбуот анжуманининг Москвада ўтказилиши сабаблари ҳақида сўзлар экан, Ўзбекистонда кўпчиликда Россия бизни қўллайди, деган тушунча борлигини қайд этди. У Россиянинг айни пайтда Ўзбекистонга нисбатан тутаётган сиёсатини тушунишини билдириб: “Агар Ўзбекистонда бирданига инқилоб юз бериб, ҳукумат ўзгарса, кейин нима бўлади? Ўзбекистон АҚШ томон бурилиб, Россия Марказий Осиёдаги таъсири ва нуфузини йўқотади”, - деди.

Н.Ҳидоятованинг фикрича, Россия ҳукумати Ўзбекистонда демократик жараёнлар, инсон ҳуқуқлари, бозор иқтисодиёти ва соғлом фуқаролик жамияти тарафдори эканини кўрсатиши керак.

Сиёсатшунос журналист Даниил Кисловнинг таъкидлашича, сиёсий майдонга чиққан “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси мўътадил мухолифат эканини кўрсатмоқда. Бу коалиция аъзолари Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини истайди.

Д.Кислов С.Умаровнинг ҳибсга олиниши ўйин экани тўғрисидаги мулоҳазаларга қўшилмаслигини билдирди.

“Ўзбек мухолифати жуда тарқоқ бўлгани сабабли шундай ўйлаш мумкин. Улар сиёсий майдонда бир-бирини жуда рашк қилади. Бунинг ўрнига мухолифат бирлашиб, С.Умаровга кўмак бериши лозим”, - деди Д.Кислов.
XS
SM
MD
LG