Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:36

Ўзбекистонда бож ва акциз солиғи оширилди


Феруза Ўзбекистон президентининг яқинда қабул қилинган қарори билан 1 ноябрдан бошлаб мамлакатга олиб кириладиган истеъмол молларига белгиланган давлат божи ва акциз солиғи миқдори оширилди.

Давлат божи ва акциз солиғи миқдори оширилиши белгиланган истеъмол маҳсулотлари рўйхатига гўшт ва парранда, сут ва сут маҳсулотлари, пишлоқ ва турли хилдаги мева шарбатлари, қанд-қурс ва турли ширинликлар, атир-упа, тайёр кийим-кечаклар, видео ва аудио ускуналари, телевизорлар, ун, ун маҳсулотлари ва ҳоказолар киритилган.

Хусусан, гўшт ва парранда маҳсулотларига, чойга, атир-упага ва тиш ювиш воситаларига, электр техника молларига 30 фоиз, кофе ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотларнинг ҳар килограммига 0,7 доллар ёки 10 фоиз, тайёр кийимларга 30 фоиз ёки ҳар донасига 2,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланди.

Давлат божхона қўмитаси вакиллари мазкур қарор юзасидан расман муносабат билдиришдан ўзини олиб қочмоқда. Аммо қўмитанинг ўз исмини ошкор этишни истамаган ходими бундай қарорнинг қабул қилиниши давлат раҳбариятининг хоҳиш-истаги эканини билдирди.

Бозорларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар эса президент қароридан норозилигини яшираётгани йўқ.

“Ўзи халқ қийналаётган бир пайтда энди унга янада оғир бўлади. Бизнинг савдо ҳам ўлади”, - деди тадбиркорлар.

Мустақил журналист Сергей Ежковнинг фикрича, бу қарор давлатнинг одамларга эркинлик беришни истамаётгани, ҳар қандай йўл билан ўз бюджетини тўлдиришга уриниши натижасидир.

“Агар одамларга эркинлик берилса, давлат уларни ҳуқуқ-тартибот органлари воситасида эзмаса, турли текширувлар билан хўрламаса, бизнес қонуний юритилади ва тадбиркорларнинг ўзи ихтиёрий равишда бюджетга маблағ туширади. Бироқ Ўзбекистонда давлат қонуний ишлашга мутлақо имкон бермайди. Янги қарор ҳукуматнинг нақадар саводсиз эканини яна бир бор кўрсатмоқда”, - деди журналист.

Унинг таъкидлашича, ҳозир шундоқ ҳам мамлакатда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий кескинлик ҳукм сурмоқда. Қарор натижасида истеъмол моллари нархи ошиши аҳоли норозилигини янада кучайтиради.

С.Ежков бундай вазиятни сунъий равишда яратиш “нодонлик ва жиноят” эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга олиб кириладиган истеъмол молларига белгиланган давлат божи жорий йил 1 апрелда ҳам 0 фоиздан 100 фоизга қадар оширилган эди.
XS
SM
MD
LG