Линклар

Россия президенти Владимир Путиннинг Голландияга икки кунлик сафари якунига етаяпти.


Хаагада Голландия Бош вазири билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Путин Россиянинг Чеченистондаги ҳарбий амалиётлари нафақат Россия балки бутун Европани “террорчи”лардан ҳимоя қилаётганини айтди: “Бизнинг террорризмга қарши кураш йўлидаги ҳаракатларимиз террорчилар жамиятимизга солаётган тахдидга мутаносиб бўлиши лозим. Албатта, биз цивилизация дунёси усуллари билан ҳаракат қилишимиз лозим. Уларнинг демократик тузумларга қарши курашида биз уларнинг демократия фалсафаси ва принцпларидан фойдаланишига йўл қўя олмаймиз”, – деди Россия раҳбари.
Владимир Путин европаликларни халқаро терроризмга қарши кураш ҳаракатларини мувофиқлаштиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG