Линклар

Қозоғистондаги президентлик сайловида қатнашаётган номзодни қўллаб-қувватловчи гуруҳ аъзоси Елена Никитинанинг қизи бедарак йўқолди.


Никитина мухолифатнинг президентликка номзоди, Адолатли Қозоғистон раҳбари Жармахон Туяқбайни қўллаб-қувватловчи гуруҳ раҳбари ўринбосари бўлган. Никитинага кўра, унинг қизи душанба куни кечқурун йўқолган: “Қизим йўқолишидан олдин менга қўнғироқлар қилишди. Уйимга милициядан келишди. Улар ўзлари билан ҳамкорлик қилишни, штабдаги барча ишлар тўғрисида уларга маълумот бериб туришимни мендан талаб қилишди”.
Никитинага кўра, у барча талабни рад этган. У яна уйида бўлиб ўтган суҳбатни видеотасмага ёзиб олганини айтди.
XS
SM
MD
LG