Линклар

Ўзбекистонлик сиёсий фаол Россия расмийларини мухолифат раҳбарларидан бири Санжар Умаровнинг саломатлигини текширишга рухсат берилиши учун Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишга чақирди.


Москвада ўтказилган матбуот анжуманида Нодира Хидоятова Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳибсда сақланаётган Серқуёш Ўзбекистон мухолифат гуруҳи раҳбари Санжар Умаровга психотроп дорилар қўлланилаётганини айтди.
Интерфакс ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот вакили Светлана Ортиқова эса Умаровнинг саломатлиги яхши ва унга тиббий ёрдам керак эмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG