Линклар

Қозоғистон расмийлари бугун мухолифат газетасининг сўнгги сони нусхаларини мусодара қилди.


Алмати прокуратураси эълон қилган баëнотга кўра¸ “Жума Таймс” газетасининг сўнгги сони¸ таҳририят мамлакат президенти Нурсултон Назарбаев обрўсига путур етказиш мақсадида сохта маълумотни атайин босгани учун¸ мусодара қилинган.
Прокуратура баëнотида шунингдек¸ бундай сохта маълумотдан мақсад 4 декабрга белгиланган президентлик сайловларига таъсир ўтказиш экани айтилади.
Ўтган ой эса¸ қозоқ расмийлари мухолифатдаги “Свобода слова” газетасининг ўн минглаб сонини сотувдан олиб ташлади. Газетадаги президент Назарбаевнинг кенжа қизи Алия Назарбаевага қарашли бизнес ширкатлари ҳақидаги мақола бундай ҳаракатга сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG