Линклар

Париж этагида шаҳарчаларда бугун саккизинчи кундирки ëшлар исëни давом этмоқда.


Асосан камбағал муҳожирлар яшовчи ўнга яқин шаҳарчадаги юзлаб ëшлар полиция билан тўқнашувни давом эттирмоқда. Тартибсизликлар оқибатида ўнлаб машиналар¸ қолаверса мактаб ва савдо марказларига ҳам зиëн етган.
Исëнчи ëшлардан бирининг Озодликка айтишича¸ норозиликларга ишсизлик ва полиция зўравонлиги сабаб бўлган.
“Полицияга ҳаддан ортиқ ваколат берилган. Улар ўзларича бу ердагиларнинг ҳаммаси ўғри деб¸ ўйлайди. Бу ердагиларнинг кўпи ишсиз ва ижтимоий тенгсизлик ҳам катта муаммо яратмоқда. Ҳеч ким муҳожирларни ишга олгиси келмайди¸ олса ҳам жуда кам ойлик ва қисқа муддатлик иш таклиф қилади”¸ - дейди исëнчилардан бири.
Париж этакларидаги мазкур исëн ўтган пайшанба куни икки африкалик ўспириннинг полиция томонидан тасодифий ўлдирилиши билан бошланиб кетди.
Франция бош вазири Доминик де Вилпан бугун мамлакат ички ишлар вазири Никола Саркози билан учрашиб¸ давом этаëтган исëнни муҳокама қилди. Ҳозирча учрашув натижасига оид маълумот берилмади.
XS
SM
MD
LG