Линклар

Маркази Ню-Йоркда жойлашган Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Озарбайжонда қабул қилинган янги сайлов қоидалари фурсати ва аҳамиятига шубҳа билдирди.


Ташкилот янги қоидаларни жуда арзимас ва жуда кеч¸ дея баҳолади.
Озарбайжон парламенти яқинда ўз бюджетининг 30 фоиздан ошиғини хориждаги донорлардан оладиган ноҳукумат ташкилотларининг 6 ноябр кунги сайловларни кузатишига рухсат берувчи қонунни қабул қилди.
Шунингдек¸ Марказий сайлов комиссияси турли қаллобликлар олдини олиш учун сайловчилар бармоғига тамға босиш тартибини жорий қилди.
Ҳюман Райтс Уотч фикрича¸ бундай чоралар сайловлар арафасида Озарбайжонда юзага келган нодемократик муҳитга таъсир кўрсата олмайди.
XS
SM
MD
LG