Линклар

БМТ нинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак¸ БМТ инспекторларининг Гуантанамо базасида сақланаëтган маҳбуслар олдига кириши учун Вашингтон қўйган шартларни қабул қилиб бўлмас¸ дея баҳолади. АҚШ Мудофаа вазири Рамсфелд¸ Халқаро қизил хоч қўмитаси вакилларига тегишли имтиëзлар БМТ инспекторларига берилмаслигини билдирди.


АҚШ Мудофаа вазири Рамсфелд¸ Халқаро қизил хоч қўмитаси вакилларига тегишли имтиëзлар БМТ инспекторларига берилмаслигини билдирди.
Айни пайтда¸ Халқаро қизил хоч қўмитаси АҚШ маъмуриятига мурожаат қилиб¸ терроризмга алоқадорликда гумон қилиб ҳибсда сақланаëтган барча хориж фуқаролари олдига киришга рухсат берилишини талаб қилди.
“Биз яширин ҳибсхоналарда сақланаëтган аниқ бўлмаган сондаги одамлар тақдиридан ташвишдамиз. Терроризмга қарши глобал уруш баҳонасида қўлга олинган барча маҳбуслар ҳақида маълумот бериш ва улар олдига киришга рухсат сўрадик”¸ - деди қўмита матбуот вакили Антонелла Нотари.
Мазкур баëнотга сабаб бўлган “Вашингтон Пост” мақоласида ëзилишича¸ АҚШ Марказий разведка бошқармаси терроризмда айбланаëтган хорижий фуқароларни сақлаш учун дунëнинг турли давлатларида саккизта ҳибсхонага эга ва улардан бири Шарқий Европада жойлашган. Болгария¸ Полша¸ Чехия¸ Венгрия¸ Латвия¸ Руминия¸ Грузия ва Арманистон дарҳол ўз ҳудудларида бундай ҳибсхона йўқлигини билдирдилар. Оқ уй эса¸ мазкур маълумотни тасдиқлаш ëки инкор этишни истамади.
Сўннги хабарларга кўра¸ Европа комиссияси ушбу ахборотни текширишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG