Линклар

logo-print

Айни пайтда бугун Россия ва Хитой бош вазирлари Пекинда учрашиб¸ ўзаро савдо¸ халқаро муносабатлар ва технология соҳасидаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилдилар.


Интерфакс хабарида айтилишича¸ Россия бош вазири Михаил Фрадков ўз мамлакати атом электр станциялари қуриш борасида Хитойга чекланамаган ҳамкорлик таклиф қилишини билдирган. Шунингдек¸ иккала бош вазирнинг Россиядан Хитойга қадар нефт қувурлари ëтқизиш борасидаги музокараларни тезлатишга қарор қилганлари ҳам айтилмоқда.
АҚШ нинг халқаро майдондаги устунлигини чеклаш мақсадида яқинлашган Москва ва Пекин раҳбарлари¸ муносабатлар ўзаро ишончнинг янги босқичига кўтарилганини таъкидлаганлар.
Эртага Фрадковнинг Хитой президенти Ху Цзинтао билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG