Линклар

Форз кўрфазидаги АҚШ ҳарбий қўшинлари бош қўмондони Жон Абизейд бугун Астанада Қозоғистон мудофаа вазири Мухтар Алтинбаев билан сўзлашув ўтказди.


Учрашувдан сўнг генерал Абизейд¸ АҚШ нинг Марказий Осиëдаги ҳарбий ҳозирлигидан мақсад Америка ҳарбий қудратини намойиш қилиш эмаслигини таъкидлади.
“АҚШ ҳарбий кучлари бу минтақага Американинг ҳарбий устунлиги ëки 18 аср тили билан айтганда¸ куч сиëсатини кўрсатиш учун келганлари йўқ. Бу ерга бизни терроризм¸ наркотиклар савдоси ва коррупция каби муаммоларни бартараф этиш каби самимий истак етаклаб келди. Зотан бу фақат бир мамлакат эмас¸ балки халқаро ҳамжамият муаммосидир”¸ - деди АҚШ генерали.
Ўз баëнотида Абизейд минтақада кескин вазият чиқиб¸ Қозоғистон ҳукумати ëрдам сўрамагунга қадар¸ АҚШнинг Қозоғистонда ҳарбий база очиш режаси йўқлигини айтди.
Астанага келишдан аввал Жон Абизейд Бишкекда Қирғизистон президенти ва мудофаа вазири билан учрашувлар ўтказди.
XS
SM
MD
LG