Линклар

Бугун жаҳон мусулмонлари Ийд ал-Фитр - рамазон ҳайитини нишонламоқдалар.


Ироқ ва Афғонистонда байрам йиғилишлари кучли хавфсизлик чоралари остида ўтмоқда. Аксарият мачит ва уларга элтувчи йўллар¸ террор ҳужумлари эҳтимоли боис¸ полиция томонидан қўриқланмоқда.
Покистоннинг зилзиладан вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларида тирик қолганлар рамазон ҳайитини байрам шаклида нишонлаш ўрнига Оллоҳдан ўз азоб-уқубатларини енгиллатишни сўраб дуолар қилмоқдалар¸ деб хабар беради бу ердаги мухбирлар.
Байрам табригида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳам мусулмонларни покистонликлар учун дуо қилишга чақирди.
“Афғон халқини Ийд билан табрик қила туриб¸ Покистондаги зилзила қурбонлари сони 73 мингга етганини¸ юз минглар эса уйсиз қолганини эшитдим. Оллоҳ улар қайғусини қувончга алмаштирсин. Ана шу муборак кунларда Оллоҳдан уларни келаëтган қишдан омон олиб чиқишни сўраб дуо қилайлик”¸ - деди Карзай жумладан.
XS
SM
MD
LG