Линклар

logo-print

Россия журналистикаси яна бир устозидан айрилди


Басира 3 ноябрь куни Москвада россиялик таниқли журналист, “Новые известия” газетаси шарҳловчиси Отто Лацис вафот этди. Сентябрда рўй берган автоҳалокатда олинган жароҳатлар асорати журналистни ҳаётдан олиб кетди.

Экстремал журналистика маркази раҳбари Олег Панфилов О.Лациснинг ўлими билан Россия журналистикаси яна бир устозни йўқотганини таъкидлади.

“Отто Лацис қайта қуриш даврида эркинлик келганини биринчилар қаторида тушунган журналистлардан эди. У айнан шу даврда танилганди”, - деди О.Панфилов.

Отто Лацис мақолалари “Московские новости”, “Коммунист”, “Известия”, “Новый мир” нашрларида эълон қилинган. У иқтисод фанлари доктори эди.

1964-1971 йилларда “Известия” газетасининг иқтисодий шарҳловчиси , махсус мухбири бўлиб ишлаган. 1991-1997 йилларда шу газетасининг сиёсий шарҳловчиси вазифасида фаолият кўрсатган. 1997 йилда эса у “Новые известия” газетасининг муассисларидан бўлганди.
XS
SM
MD
LG