Линклар

Араб денгизида Покистонга қарашли кема тўнкарилиб кетди.


Фалокат оқибатида кема бортидаги 60 одам нобуд бўлди. Уларнинг асосий қисми таъзияга кетаётган аёллар бўлган. Фалокатдан атиги 5 – 10 одам тирик қолган. Маълумотларга кўра, кемада йўловчи хаддан зиёд бўлгани учун у тўнкарилиб кетган. Покистон ҳарбий денгиз флоти расмийларига кўра, кема Карачи порт шаҳридан 150 километр жануби-шарқда тўнкарилган. Адмирал Салмон Али ғаввослар халокат юз берган жойда қидириш ва қутқариш ишларини давом эттираётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG