Линклар

Ироқда полиция текширув пунктига исёнчилар уюштирган ҳужумлар оқибатида ўн бир полиция ходими нобуд бўлди 14 одам яраланди.


Бағдоддан 45 километр шимолда жойлашган Бохрузда уюштирилган ҳужумда олти полиция ходими ўлди.
Туз Хормато аҳоли пунктидаги йўл четида бомба портлатилиши оқибатида ироқлик беш полициячи нобуд бўлди тўрт одам яраланди.
Полиция хабарига кўра, Бағдодда исёнчилар Ироқ ҳаво кучлари собиқ полковнигини ўлдирган.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари 15 декабрда ўтказиладиган парламент сайловларигача Ироқдаги Америка аскарлари сони 160 мингдан камаймаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG